Air Samarkand компаниясининг Тошкентдан Жиддага учаётган рейси йўловчисида такрорий инфаркт содир бўлди. Шу боис ҳаво кемаси Баҳрайн аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди.
Транспорт вазирлиги ва Корея авиация маъмурияти икки давлат ўртасида белгиланган авиакомпаниялар сонига чекловларни олиб ташлаш масаласини кўриб чиқади. Uzbekistan Airways ва Qanot Sharq билан бир қаторда Air Samarkand ва юк ташувчи My Freighter ҳам Жанубий Кореяга парвоз қила олади.
Янги Air Samarkand авиакомпаниясининг Airbus A330−300 самолёти Самарқанд халқаро аэропортида кутиб олинди. Яқин кунларда компания паркини иккинчи — ўрта масофали Airbus А321 самолётини билан тўлдиради ва йил охирига қадар 5 тагача самолётни қабул қилиб, фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистонда янги Air Samarkand хусусий авиакомпанияси ташкил этилди. Унинг товар белгисига тадбиркор Бахтиёр Фозилов томонидан таъсис этилган Sam Air компанияси эгалик қилади. Авиаташувчи Россия ва Осиёга 14 та йўналишда парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг